Маурисо Почеттино: “Тоттенхэм” дурангдан кўра ғалабага муносиброқ эди

14 фев 2018, 07:25
“Шпорлар” бош мураббий ЕЧЛнинг нимчорак финалида “Ювентус”га қарши ўтган ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

“Фантастик ўйин. Эҳтиётсизлик билан ўйнаб, 2 та гол ўтказиб юбордик. Биз ўз характеримизни намойиш этдик. Ажойиб лаҳзалар. 0:2 дан чиқиб кета олган ўйинчиларимни табриклайман. “Ювентус” — мағлуб этиш қийин бўлган кучли жамоа. Аммо биз дурангдан кўра, ғалабага муносиброқ эдик. Энди “Уэмбли”да ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, —  дейди Маурисио.


Манба: BT Sport