

“Ўзбекистон футзал федерацияси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллионлар ўйини ишқибозларини унутилмас спорт байрамига чорлайди.
2 сентябрь | 18:00
“Ҳумо Арена”
Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги — 2026
БМБ – СҚБ
Суперкубок баҳси нафақат нуфузли соврин учун кураш, балки жаҳон ва ўзбек футболи афсоналари иштирокидаги катта спорт шоуси билан ҳам ёдда қолади!
3 сентябрь | 18:00
“Бунёдкор” стадиони
Жаҳон футболи афсоналари – Ўзбек футболи афсоналари
Яқин ўтмишнинг яшил майдон афсоналари Тошкентда бир майдонда жам бўлади.
4 нафар жаҳон чемпиони, 1 нафар вице-чемпион, 3 нафар Америка Кубоги соҳиби, Европа чемпиони ва вице-чемпионлари, УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиблари иштирокидаги тарихий учрашувга биргаликда гувоҳ бўламиз.
Ва бу ҳали ҳаммаси эмас...
Тадбир ташкилотчиларининг яна бир сирли сюрпризи бор! Тошкентга яна бир нафар жаҳон чемпиони ҳамда “Олтин тўп” соҳиби ташриф буюриши кутилмоқда!
Сирли меҳмоннинг кимлигини топган мухлисларимиз учун ҳам қимматбаҳо совғаларимиз бор. Совғаларни қўлга киритиш тартиби ҳақида алоҳида пост қўямиз!”, – дейилади Футзал федерацияси матбуот хизмати хабарида.
Жаҳон футболи афсоналари таркибида:
Дарвозабон: Жулио Cесар
Ҳимоячилар: Марко Матерацци, Жером Боатенг, Мичел Сальгадо, Кристиан Заккардо
Ярим ҳимоячилар: Эстебан Камбьяссо, Рикарду Куарежма, Уэсли Снейдер, Оскар
Ҳужумчилар: Кевин Кураньи, Винченцо Яквинта

“Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилаётган ушбу байрам тадбирлари учун чипталар тез орада “Ҳумо Арена” ва “Бунёдкор” стадиони кассаларида тарқатилади.
Бир мухлисга 2 дона чипта берилади”, – дея қўшимча қилинади хабарда.



