Куарежма "Бешиктош"дан кетди

Mirjalol Normatov
25 авг 2019
Португалиялик ярим ҳимоячи Рикарду Куарежма "Бешиктош"ни тарк этди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 35 ёшли вингер 2010-2012 йиллар давомида ҳам ушбу клуб шарафини ҳимоя қилганди. 

Куарежма "Бешиктош" таркибида 227 ўйинда қатнашиб, 38 гол урган ва 78 голга ассистентлик қилган.

Бунга қадар у "Спортинг", "Барселона", "Порту", "Интер", "Челси" ва БААнинг "Ал-Аҳли" жамоалари таркибида ҳаракат қилган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal