Куарежма турк клубини тарк этди

Португалиялик Рикарду Куарежма "Қосимпошо" клубини тарк этди. Бу ҳақида турк клуби матбуот хизмати хабар қилди.

36 ёшли футболчи "Қосимпошо" таркибига ўтган йилнинг ёзида қўшилган эди. У 2019/20 йилги мавсумда 27 ўйин ўтказиб, 4 та голга муаллифлик қилди. "Қосимпошо" эса Туркия Суперлигаси якунида 10-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Куарежма фаолияти давомида "Спортинг", "Барселона", "Порту", "Интер", "Челси", "Ал Ахли" ва "Бешиктош" жамоаларида ҳам ўйнаган.


Манба: twitter.com/kasimpasa