UZ

Сўнгги янгиликлар

01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  0 01:00"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими?   9 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  418 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  1 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  0 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  10 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  65

Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди Янгиликлар

Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди

Сардор Лионель Месси ва янги бош мураббий Хавьер Маскерано бошчилигидаги "Интер Майами" Невада штати Лас-Вегас шаҳрида Мексиканинг "Америка" жамоасига қарши мавсумолди ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Ўйин "Аллигант" стадионида бўлиб ўтди. Бу баҳс Маскерано учун шахсий сабабларга кўра жамоани тарк этган Херардо "Тата" Мартино кетганидан кейинги илк учрашув бўлди.

Лионель Месси пенальтилар сериясига кўра ғалаба расмийлаштирилган дастлабки мавсумолди ўйинда гол урди. Аргентиналик маэстро танаффусга оз вақт қолганда ҳисобни тенглаштирди – у 34-дақиқада Луис Суареснинг аниқ узатмасини боши билан дарвозага йўллади. Бунгача "Америка" аъзоси Энри Мартин учрашувдаги биринчи тўпни киритиб улгурганди.

Танаффусдан кўп ўтмай, "Америка" яна устунликни қўлга олди ва 52-дақиқада Исраэль Рейес катта саҳнага чиқиб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. 

Яқинда "Майами" мураббийлигини қўлга олган бош мураббий Хавьер Маскерано 66-дақиқада Мессини алмаштирди ва яна бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Майамиликлар энди ғалаба қўлдан кетди деб турган пайт – 90+2-дақиқада Томас Авилес бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага буриб юборди ва мувозанатни тиклади.

Шу тариқа драматик ўйин пенальтилар сериясига қадар давом этди ва "Майами" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумолди кампаниясини ғалаба билан бошлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика