Муслера Нойерни ортда қолдириб, ЖЧларда голга олиб келган хатолар бўйича етакчига айланди

22 июн 2026, 12:16
Уругвай терма жамоаси дарвозабони Фернандо Муслера жаҳон чемпионатлари тарихида гол билан якунланган хатолар сони бўйича рейтингнинг биринчи поғонасига чиқди, деб хабар бермоқда Opta Х (Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Кабо-Верде билан ўйинда (2:2) Муслера қўпол хатога йўл қўйди ва бу рақибнинг ҳисобни тенглаштиришига сабаб бўлди.

1966 йилдан бери Жаҳон чемпионатларида голга олиб келган энг кўп хатога йўл қўйган дарвозабонлар:

Фернандо Муслера (Уругвай) — 4

Муҳаммад Аль-Деайя (Саудия Арабистони) — 3

Марк Шварцер (Австралия) — 3

Мануэль Нойер (Германия) — 3

Эслатиб ўтамиз, 1-турда Уругвай Саудия Арабистони билан дуранг ўйнаганди (1:1), Кабо-Верде эса Испаниядан очко тортиб олган (0:0). Сўнгги 3-турда Уругвай Испания билан, Кабо-Верде эса Саудия Арабистони билан 27 июнь куни куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta