Маротта Роналдунинг интервьюси ҳақида: "Буюк чемпионлар фаолияти якуни яқинлигига ишониши қийин бўлади"

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2022
Беппе Маротта Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед" ҳақида берган можароли интервьюси борасида фикр билдирди.

"Бу Роналдунинг футболга бўлган муҳаббати исботи. Футбол у учун ҳамма нарса эди. Роналду жисмоний ҳолатидаги пасайишни тушунишни хоҳламаяпти. 37 ёшда ҳаммаси бошқача бўлади. У янада кўпроқ меҳнат қилишига тўғри келади.

Буюк чемпионлар фаолияти якуни яқинлигига ишониши қийин бўлади. Инсонийлик нуқтаи назаридан уни тушунаман. Бошқа томондан жамоавий этикани ҳурмат қилиш керак деб ҳисоблайман" - дейди "Интер" бош директори.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Il Napolista