Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади

24 авг 2026, 07:53
"Манчестер Сити"нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска "Борнмут"га қарши АПЛ мавсумининг очилиш ўйинига сўнгги 18 йилдаги энг ёш бошланғич таркибини майдонга туширди.

"Сити"нинг майдонга илк дақиқалардан тушган футболчиларининг ўртача ёши 25 ёш ва 28 кунни ташкил этди.

"Opta" маълумотларига кўра, "Манчестер Сити"нинг Премьер-лига мавсумидаги биринчи ўйинида бундан ҳам ёшроқ таркиби охирги марта 2008/09 йилги мавсумда Марк Хьюз даврида қайд этилган эди — 22 ёш ва 360 кун.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta