Манчини: "Инглиз Премьер-лигаси етакчи чемпионат бўлиб қолади"
07 сен 2016 16:41
Янгиликлар
Манчини: "Инглиз Премьер-лигаси етакчи чемпионат бўлиб қолади"
"Фиорентина", "Лацио", "Манчестер Сити" ва "Интер"да ишлаган машҳур италиялик мураббий янги клуб танлаш борасида шошилмаяпти.
"Менга жиддий лойиҳа таклиф қилишларини кутяпман, шошаётганим йўқ. Англияда ишлаган эдим ва бу фантастик тажриба бўлган. Премьер-лига етакчи чемпионат бўлиб қолади. "Интер"ни ёмон тайёрлаганим ҳақидаги айбловларга тўхталадиган бўлсак, бу аҳмоқлик. Гуллит менга ҳасад қилади ва у ҳам ҳозир ишсиз. Нима асосида у ҳамкасбларини муҳокама қилади? Одатий мавсумолди йиғин бўлган ва биз замонавий ускуналар билан футболчиларнинг соғлигини назорат қилдик. Ҳаммаси яхши бўлган, шубҳага ўрин йўқ, жамоа тез орада яхши формага киради" - дейди Манчини.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар