Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"

Оқил Абдубарноев
6 дек 2025, 10:21
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026 қуръа натижалари ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия "К" гуруҳида Колумбия, Ўзбекистон ва плей-офф ғолиби билан куч синашади.


"Эндиликда қуръа натижаларига кўра тайёргарликни бошлашимиз мумкин. Биз ўз гуруҳимиздан мамнунмиз, чунки қуръа бизга биринчи ўйинни 17-июнда ўтказиш имконини беради. Бу эса тайёргарлигимизга аниқ йўналиш беради. Дастлаб плей-офф босқичидан ўтган жамоага қарши ўйнаймиз, шунинг учун рақибимиз қайси мамлакат бўлишини ҳозирча билмаймиз. Бироқ Колумбия ва Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори. Улар жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўрган ва жиддий рақобатчи бўлган жамоалардир", деди 52 ёшли мутахассис.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: FIFA