"Наполи" бош мураббийликка асосий номзодлардан бирини аниқлаб олди

22 май 2026, 10:30
"Наполи" раҳбарияти Антонио Контенинг кутилаётган истеъфосидан сўнг, жамоанинг янги бош мураббийи лавозимига асосий номзодлардан бирини танлади.

Неаполь клуби "Болонья" устози Винченцо Итальяно билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, Италия чемпиони 47 ёшли мутахассисга 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, яна бир мавсумга узайтириш имконияти бўлган шартнома таклиф қилишга тайёр. Томонлар аллақачон бўлажак келишув шартларини муҳокама қилишмоқда.

Итальяно жорий мавсумда Серия А да юқори ўринлар учун курашган "Болонья"даги муваффақиятли фаолияти билан "Наполи" эътиборини тортди. Бунгача мураббий "Фиорентина"да ҳам ишлаб, ўзини ҳужумкор ва интенсив футбол тарафдори сифатида кўрсатган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports