"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
15 янв 2025
"Манчестер Юнайтед" "Парма"нинг япониялик дарвозабони Зион Сузуки билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.

Англия клуби японияликни ўз сафига жалб қилмоқчи бўлганлардан бири. Ўйинчининг хизматларига шунингдек "Бавария" қизиқмоқда.

"Парма" ўз дарвозабонининг сотувидан камида 47 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Зион Сузуки 2024 йилдан бери "Парма" шарафини ҳимоя қилади. Япон итальян клубида 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 30та тўп олиб чиқди ва 3та "қуруқ" ўйин ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: talkSPORT