"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи
05 мар 19:13
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи
Онананинг ўрнига янги дарвозабон қидирилмоқда.
"Манчестер Юнайтед" клуби "Милан" дарвозабони Майк Меньянни Андре Онанага мукаммал ўринбосар сифатида кўрмоқда.
МЮ бош мураббийи Рубен Аморим янги дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи эканлиги аввалроқ маълум қилинганди. Аморимни Онана кўрсатаётган ўйин қониқтирмаяпти. Шу сабабли манчестерликлар Майк Меньянни сотиб олишни мақсад қилишган.
Маълумот учун, Меньян ушбу мавсум "Милан" сафида 40 та ўйинда майдонга тушди. Бу ўйинлар давомида кипер 46 та гол ўтказиб юборди ва 11 та қуруқ ўйин ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар