Daily Mail МЮ Почеттинога қишки трансферлар учун беришга тайёр бўлган суммани маълум қилди

24 ноя 2026, 09:45
"Манчестер Юнайтед"нинг январь ойидаги трансфер бюджети 50 миллион фунт стерлингдан (60 миллион евро) камроқни ташкил этади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, бюджет чекланган бўлиб, 50 миллион фунт стерлингга сезиларли даражада етмайди, чунки клуб имкониятлари лиганинг янги молиявий қоидалари билан чеклаб қўйилган. Январь ойида Маурисио Почеттино, атиги иккита трансферни амалга ошира олиши кутилмоқда.

Англия Премьер-лигасининг 11 туридан сўнг "Манчестер Юнайтед" саккиз очко билан 19-ўринда бормоқда. Почеттинонинг МЮ бошқарувидаги дебюти омадсиз чиқди — жамоа АПЛ 11-тури учрашувида "Ливерпуль"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. "Манчестер Юнайтед" навбатдаги ўйинини УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида "Спортинг"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›