"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
27 фев 2026, 12:38
"Қизил иблислар" Каземиронинг кетишига тайёргарлик кўряпти ва фаол равишда тажрибали ярим ҳимоячига ўринбосар изламоқда.

Таниқли журналист ва инсайдер Экрем Конурнинг айтишича, Феликс Нмеча МЮнинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бирига айланган. Хабар қилинишича, Дортмунднинг "Боруссия"си ўз футболчисини қўйиб юборишга тайёр, аммо камида 70 миллион евро талаб қилмоқда. Ўйинчининг яқинда агентни алмаштиргани эса — у янги чақирувларга тайёр эканига ишора.

"Манчестер Юнайтед"да Нмечани бу ёзда клубни тарк этадиган Каземирога муносиб ўринбосар деб билишмоқда ва дортмундликлар ҳамда футболчининг молиявий талабларини қондиришга тайёр.

25 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсум Дортмунднинг "Боруссия"си сафида 36 ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 3 та голли пас узатди. Унинг Германия клуби билан амалдаги келишуви 2028 йилгача амал қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/Ekremkonur