

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотларига кўра, "Ньюкасл" ҳимоячиси қанот ҳимоячилари орасида икки асосий мақсаддан бири бўлиб қолади (иккинчиси – "Вулверхэмптон"дан Раян Аит-Нури).
Шу билан бирга, "Ньюкасл" билан келишиш қийин бўлади, чунки улар 22 ёшли футболчини сақлаб қолишга умид қилмоқда.
Жорий мавсумда Ливраменто АПЛда 37 та ўйин ўтказиб, бир голли узатма берди.



