"Манчестер Сити" Жо Харт билан шартномани бекор қилиши мумкин
08 сен 2016 19:10
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Жо Харт билан шартномани бекор қилиши мумкин
The Sun нашрининг хабар қилишича, "Манчестер Сити" Жо Харт билан шартномани бекор қилиш учун шартномада кўрсатилган 9 миллион фунт товон пулини тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар"нинг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага келиши билан унга асосий таркибда жой йўқ эканлигини айтиб ўтди. Шу сабабли ҳам дарвозабон "Торино"га ижарага кетишга мажбур бўлди. Бироқ, "Сити" раҳбарияти ижара муддати тугаганидан сўнг ҳам уни қайтиб олишни режалаштирмаяптилар.
Шу сабабли ҳам "шаҳарликлар" дарвозабон билан 2019 йилгача тузилган шартномани 9 миллион фунт эвазига бекор қилишга тайёрлар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар