“Манчестер Сити“ ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
14 июн 09:28
Янгиликлар
“Манчестер Сити“ ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
Туркиянинг “Фенербахче” клуби “Манчестер Сити” қанот ҳимоячиси Кайл Уокерга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда журналист Ягиз Сабунcуоғлу хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, Истанбул клуби раҳбарияти футболчига аллақачон таклиф билан чиққан. Қайд этилишича, Уокер камида икки йиллик шартномага эга бўлмоқчи. Агар ҳимоячи “Фенербахче“ билан келишувга эришса, “Манчестер Сити“ уни текинга қўйиб юборишга тайёр. Турк клуби аллақачон футболчининг агентлари билан музокара олиб бормоқда.
Ўтган мавсумда Уокер “Милан“да ижара асосида ўйнади. Англиялик футболчи барча турнирларда “россонери”нинг 14 та учрашувида иштирок этди. Футболчининг “Манчестер Сити“ билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар