"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди

Sherzod Nurmatov
5 янв 2026, 18:01
"Манчестер Сити" марказий ҳимоячи Макс Аллейнни "Уотфорд"дан дарҳол жамоага қайтариб олди.

"Шаҳарликлар" бу қарорни тезкор равишда қабул қилди, чунки Йошко Гвардиол жароҳат сабаб бир неча ҳафтага сафдан чиқди.

"Сити" Аллейн "Уотфорд"да ўйин амалиётига эга бўлгани ва у ердаги ривожидан жуда мамнун эди. Ҳозирда унга жамоада эҳтиёж бор", – дея хабар берди Романо.

Аввалроқ "Манчестер Сити" икки ҳимоячисидан айрилгани ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano