"Манчестер Сити" дарвозабони Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин
23 апр 20:21
Янгиликлар
"Манчестер Сити" дарвозабони Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин
"Манчестер Сити"нинг асосий дарвозабони Эдерсон ўз фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълумотига кўра, жамоани тарк этиши мумкин бўлган номзодлардан бири 31 ёшли Эдерсон ҳисобланади. Бразилиялик дарвозабон ўзининг янги агенти, футбол афсонаси Жулио Цезар билан мавжуд таклифларни ўрганишни бошлаган. Саудия Арабистонининг айрим клублари билан музокаралар аллақачон олиб борилмоқда. Бу айнан қайси клублар экани очиқланмаган. "Шаҳарликлар" раҳбарияти ҳам янги дарвозабон излаш билан машғул.
Эдерсон 2017 йил ёзида "Бенфика"дан "Манчестер Сити"га 40 миллион еврога ўтган эди. Шу вақт ичида у клуб учун барча мусобақаларда 365 та ўйин ўтказди ва жамоа билан бирга 18 та совринни қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар