Германия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 плей-офф босқичидаги рақибини билиб олди

27 июн 2026, 08:45
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг навбатдаги ўйинлари якунлангач, Германия терма жамоасининг 1/16 финалдаги рақиби аниқ бўлди

Жамоа Парагвай терма жамоаси билан тўқнаш келади. Учрашув 30 июнь куни Тошкент вақти билан соат 01:30 да бошланади.

Немислар "Е" гуруҳида 6 очко жамғариб, биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олишди. Германия терма жамоаси сўнгги турда эквадорликларга мағлуб бўлганига қарамай, Кот-д'Ивуар, Эквадор ва Кюрасаони ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Парагвай эса, ўз навбатида, Туркия, Австралия ва АҚШ терма жамоалари ҳам жой олган "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Парагвайликлар учинчи ўринни эгаллаган энг яхши жамоалар қаторидан жой олиш учун етарлича очко тўплашди ва плей-оффга йўлланма олишди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com