UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  0 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0

АПЛ. "Манчестер Сити"дан камбэк, Ҳусанов дебют ўйинида 53 дақиқа ўйнади Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити"дан камбэк, Ҳусанов дебют ўйинида 53 дақиқа ўйнади

Бугун АПЛда 23-тур учрашувларига старт берилди.

Амалдаги чемпион "Манчестер Сити" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилди. Гвардиола ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни асосий таркибга киритди. Учрашувда Абдуқодир Ҳусанов 53 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. "Манчестер Сити" ушбу иродали ғалабадан кейин очколари сонини 41 тага етказиб олди ва 4-ўринга кўтарилди.

АПЛ, 23-тур

25.01.2025, 22:30

"Этихад стэдиум", Манчестер

"Манчестер Сити" - "Челси" 3:1

Голлар: Й.Гвардиол (М.Нуньес) 42, Э.Холанд (Эдерсон) 68, Ф.Фоден (Э.Холанд) 87 - Н.Мадуеке (Н.Жексон) 3

Бош ҳакам: Жон Брукс

"Манчестер Сити": 31.Эдерсон Мораес, 24.Йошко Гвардиол, 25.Мануэль Аканжи, 27.Матеус Нуньес, 45.Абдуқодир Ҳусанов (5.Жон Стоунз, 53), 7.Омар Мармуш (17.Кевин Де Брюйне, 74), 8.Матео Ковачич, 19.Илкай Гюндоган, 20.Бернарду Силва, 47.Фил Фоден, 9.Эрлинг Холанд.

Захира: 18.Штефан Ортега, 10.Жек Грилиш, 22.Витор Рейс, 26.Савиньо, 75.Нико Орайли, 82.Рико Льюис, 87.Жеймс Макати.

"Челси": 1.Роберт Санчес, 3.Марк Кукурелья, 6.Леви Колуилл, 23.Тревор Чалоба, 24.Рис Жеймс (27.Мало Густо, 73), 8.Энцо Фернандес, 11.Нони Мадуеке, 19.Жейдон Санчо (7.Педру Нету, 73), 20.Коул Палмер, 25.Мойзес Кайседо, 15.Николас Жексон (18.Кристофер Нкунку, 61).

Захира: 12.Филип Йоргенсен, 2.Аксель Дисаси, 4.Тосин Адарабиойо, 22.Кирнан Дьюсбери-Холл, 34.Жош Ачеампонг, 38.Марк Гуиу.

Огоҳлантиришлар: А.Ҳусанов 4, Б.Силва 79, М.Ковачич 83 - Л.Колуилл 25, М.Кайседо 58

Манчестер Сити

Йошко Гвардиол - 42', Эрлинг Холанд - 68', Фил Фоден - 87'

Премьер-лига . 23-тур

25/01/2025, 22:30

1
:
3
Тугади

Челси

Нони Мадуеке - 3'

Стадион: Etihad Stadium, 52737 томошабин

Бош ҳакам: John Brooks

45'
90'
4'  Abdukodir Khusanov
42'  Йошко Гвардиол
42'  Матеус Луис
54'  Abdukodir Khusanov (Джон Стоунз)
68'  Эрлинг Холанд
68'  Эдерсон Мораес
74'  Омар Мармуш (Кевин Де Брёйне)
79'  Бернарду Силва
83'  Матео Ковачич
87'  Фил Фоден
87'  Эрлинг Холанд
3'  Нони Мадуеке
3'  Николас Джексон
25'  Леви Колуилл
58'  Мойсес Кайседо
61'  Николас Джексон (Кристофер Нкунку)
73'  Рис Джеймс (Мало Густо)
73'  Джейдон Санчо (Педру Нету)

ЯНГИЛАШ



87 - ГОЛ! Фил Фоден ўйинга якуний нуқтани қўйди - 3:1. Бу ғалаба жуда зарур эди, шу бугун зарур эди. 

68 - ГОЛ! Эрлинг Холанд олдинга югуриб чиққан Челси дарвозабонининг устидан тўпни ошириб қўйди - 2:1.


Кун сурати.


53 - Бўлди, Гвардиола Ҳусановни Жон Стоунзга алмаштирмоқда. Бутун стадион Абдуқодирни олқишлар билан кузатиб қўйди. Баракалла, Абдуқодир! Ўйиндан-ўйинга кучайиб борасан.

- Рус шарҳловчилари Ҳусановнинг голга олиб келган хатосини қайта-қайта гапиришдан чарчашмаётгани сизнинг ҳам ғашингизни келтиряптими?

50 - Эдерсон хатога йўл қўйди, бугун ҳаммада хатолар бўлмоқда.

Иккинчи бўлим старт олди, Ҳусанов майдонда қолди. Гвардиола ишонишда давом этади. Баракалла!



Мадуекенинг ноаниқ зарбаси билан 1-бўлим якунланди, танаффус.

42 - ГОООЛЛЛ! Гвардиол учинчи уринишда гол урмоқда - 1:1.

40 - Зарбааа, Гвардиол иккинчи жуда қулай имкониятда ҳам салгина ноаниқ зарба берди. Эҳҳ!

35 - Ҳозир Нуньес тўпни Ҳусановга узатмай майдон ташқарисига калла қўйиб юборганига Гвардиола ғазабланди.

34 - Гол, йўқ Мармуш гол уришдан олдин офсайдда турган экан.

33 - Абдуқодир "подкат" билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, офсайд экан.


Учрашувни жуда ёмон бошлаган Ҳусанов ўзига келиб олди. Бернарду Силва ҳам бироз орқароққа тушиб қўллаяпти Абдуқодирни.


29 - Палмернинг аниқ зарбасини Эдерсон ушлаб олди.

25 - Зарбааа, Гвардиолнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.

23 - Ҳусановдан кучли зарба, тўпни Челси футболчилари қайтариб юборишди.

23 - Ман Сити қулай нуқтадан жарима зарбаси тепади.

12 - Ҳозиргина Абдуқодирни йирик планда кўрсатишди, юзида ҳавотир ва чарчоқ бордек, ҳа бу АПЛнинг тезлиги.

9 - Ҳусанов Сити дарвозасига аниқ кетаётган тўпни (Санчо тепган эди) қайтариб юборди, сал бўлсада киришиб олди ниҳоят.

7 - Ниҳоят, Ҳусанов тўпни Жексондан олиб қўйди.

5 - Ҳусанов тезроқ киришиб олиши керак, кўп хато қиляпти.

3 - Гол! Афсуски, Ҳусанов тўпни боши билан Эдерсонга қайтариб беришда жуда қўпол хатога йўл қўйди ва меҳмонлар ҳисобни очишди.

2 - Ситини янги аъзоси Ҳусанов бошлаган ҳужум, бошқа бир янги футболчи мармушнинг аниқ зарбаси билан якунланди, лекин офсайд бор экан.

Бошладик!

- Ҳусанов АПЛ юлдузлари билан бир сафда майдонга тушиб келди.


Ҳусанов чигил ёзди машқларни бажармоқда.


Абдуқодир "Этихад стэдиум"га жамоа билан бирга етиб келган палладан сурат. Отангга раҳмат!


- Мазкур учрашувни телеграмда томоша қилишни хоҳловчилар қуйидаги линкка киришлари мумкин >>> футбол.

- Кўпчилик "Ман Сити" бугун қандай схемада ўйнаши ва Ҳусанов айнан қайси жойда ўйнашига қизиқмоқда. Айнан ҳимоячилар борасида Матеус Нуньес ўнг қанотда, Йошко Гвардиол чапда, Ҳусанов ва Аканжи марказий ҳимояда тушади.

- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун ўзбек футболи учун тарихий кун, яъни илк бор ўзбек футболчиси АПЛнинг амалдаги чемпиони сафида асосий таркибда майдонга тушмоқда. Абдуқодир Ҳусанов ушбу тарихнинг меъмори.

Рейтинг: +128   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика