"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр

Alisher Ostonov
26 июл 2025
"Ньюкасл" ҳимоячиси Валентино Ливраменто "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.

"Сити" Англия терма жамоасининг 22 ёшли ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олиш учун янги қадам ташлаган ва 57 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр.

Ливраменто 2024/25 йилги мавсумда 45 та ўйинда майдонга тушиб, голли узатма амалга оширди ва учта сариқ карточка ишлади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: TBR Football