Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса...

5 сен 2026, 07:23
Кеча Туркия Суперлигасининг 4-тури доирасидаги "Башакшеҳир" - "Галатасарой" (2:3) баҳси бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилишди. Баҳснинг 66-дақиқасида Элдор Шомуродов Аббосбек Файзуллаев томонидан ишланган пеналтини голга айлантирди.

Sofascore нашри кечаги учрашув учун Элдор Шомуродовга 7,4 баҳо қўйди ва бу кўрсаткич мезбон футболчилари орасидаги энг каттаси бўлди. Аббосбек Файзуллаев эса 6,9 баҳога лойиқ кўрилди.

Снимок экрана 2026-09-05 070940.png

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sofasocore