

Голларга бой ўтган ўйинда майдон эгалари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда жамоа етакчиси Люпчо Дориев 2 та гол ва 1 та ассист муаллифига айланди. Ўйиндан сўнг у фикрларини билдирди.
"Нима ҳам дейиш мумкин? Ўзбекистоннинг энг яхши жамоасига қарши ўйнадик. Жамоамиз бу ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди, биз керакли вақтда голлар урдик. Жамоадошларимни ғалаба билан табриклайман. Олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Дориев.
"Сўғдиёна" навбатдаги учрашувини 20 сентябрь куни меҳмонда "Андижон"га қарши ўтказади.



