"Аргентина Испания билан ўйинда бирорта ҳам зарба бера олмади. Мен Тухелни ҳеч қачон кечирмайман"

20 июл 2026, 15:05
"Тоттенхэм" клуби собиқ футболчиси Жейми О’Хара Аргентинадан қабул қилинган мағлубият учун Томас Тухелни ҳеч қачон кечирмаслигини маълум қилди.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 финал учрашувида Испания жамоасига имкониятни бой берди (қўшимча вақтда 0:1).

Лионель Скалони бошчилигидаги жамоа 120 дақиқалик ўйин давомида рақиб дарвозаси томон (аниқ ёки ноаниқ) бирорта ҳам зарба йўллай олмади.

"Бутун ўйин давомида 0 та зарба. Мен Тухелни ҳеч қачон кечирмайман", — деб ёзди Джейми О’Хара.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалда Англия терма жамоаси иккинчи бўлимда 1:0 ҳисобида олдинда бора туриб, якунда Аргентинага 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›