Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"
24 июн 2025 18:00
Янгиликлар
Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"
"Наполи" ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини имкон қадар узоқ давом эттирмоқчи.
"Криштиану Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлайсизми?", деган саволга футболчи шундай жавоб берди:
"Умуман олганда, ҳа. Мен футболни жуда яхши кўраман. Шунинг учун уйда жуда кўп спорт анжомларим бор. Машғулотлар орқали янада кўпроқ ўйнаш имкониятига эга бўламан. Агар сизда керакли иштиёқ бўлса ва ўзингизга ғамхўрлик қилсангиз, узоқ вақт ўйнашингиз мумкин. Бир кун келиб вақт ўз сўзини айтади, аммо мен бажаришим керак бўлган вазифани бажаряпман", – деди Лукаку.
32 ёшли форвард илгари берган интервьюсида Англиядаги ўйинлари давомида уни дангаса деб ҳисоблашганини айтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар