Луис де ла Фуэнте Испания ЖЧ-2026 финалида Мессини қандай тўхтатмоқчи эканлигини айтди

18 июл 2026, 09:25
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини қандай жиловлаш ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бу жараёнда 65 ёшли мутахассис ёш Мессига қарши қандай тактика қўллагани билан боғлиқ воқеани ёдга олди.

"Мен Мессини "Севилья"нинг ёшлар жамоасини бошқариб юрган кезларимда учратганман. Ўшанда у жуда ёш эди.

Бошида биз унга қарши персонал яқиндан ҳимоя қўллашга ҳаракат қилдик. 70-дақиқагача ҳисоб 0:0 эди. Кейин мен Мессини қўриқлаётган футболчини захирага олдим. Бир неча дақиқа ўтгач, Лионель дарвозамизга тўртта гол урди ва биз ютқаздик.

Жаҳон чемпионати финалида жамоамиз Мессига қарши персонал қўриқчи қўйишни режалаштираётгани йўқ. Уларнинг ўйинчилари ҳам бизнинг футболчиларимизни диққат билан кузатиб боришади", — деди де ла Фуэнте матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Месси жаҳон чемпионатининг еттита учрашувида 8 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›