

Қизиқарли тарзда кечган беллашувда "Ваҳда" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қайд этиш жоизки, Президент кубогининг амалдаги соҳиби санладиган "Ал Ваҳда" ўтган мавсумда ушбу мусобақа финалида "Ал Наср"дан 3:0 ҳисобида устун келган эди. Бу эса ушбу жамоанинг БАА Суперкубоги учун беллашувда иштирок этишини таъминлади.

БАА Суперкубоги учун ўйинда "Ал Ваҳда" БАА чемпиони саналадиган - ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб бораётган "Ал Жазира"га қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин 20 январь куни бўлиб ўтади.




