"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда

Sherzod Nurmatov
1 янв 2026
"Андижон" дарвозабони Эржан Токотаев фаолиятини Ўзбекистон пойтахтида давом эттиради.

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди. 

"Қирғизистоннинг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси Эржан Токотаев Тошкентнинг "Локомотив" клубига ўтишга яқин", – дейилади хабарда.

Айни пайтда дарвозабон жароҳатини даволаш билан банд ва тез орада сафга қайтади.

25 ёшли посбон ўтган мавсум андижонликлар сафида 16 ўйинда қатнашиб, 22 та гол ўтказди ва 6 ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia