"Ливерпуль" Винисиусни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни кўриб чиқмоқда

24 июл 2026, 10:40
"Ливерпуль" 2027 йилнинг ёзида Мадриднинг "Реал" клуби билан шартномаси якунига етгач, қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда "Actu Foot" журналист Рамон Альварес де Моннинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига таяниб хабар беради.

Манбанинг маълумотига кўра, бразилиялик вингер учун курашга ПСЖ ва "Бавария" клублари ҳам қўшилиши мумкин. Винисиус фаолиятини "Реал"да давом эттиришни хоҳлайди, бироқ янги меҳнат шартномаси бўйича келиша олмаяпти.

Ҳужумчи 2018 йилнинг ёзидан бери "қироллик клуби" сафида тўп суради. Якунланган мавсумда Винисиус барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 14 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Actu Foot