

20 ёшли франциялик футболчи "РБ Лейпциг"га ўтади. "Буқалар" раҳбарияти ўйинчининг трансфери учун 17 миллион евро тўлашади. Симаканга 5 йиллик шартнома таклиф қилинган.
Муҳаммад "РБ Лейпциг"да "Бавария"га кетган Дайо Упамеканонинг ўрнини тўлдиради.
Симакан жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



