"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда
12 дек 2025 16:34
Янгиликлар
"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда
"Ливерпуль" яқинда футболчи ва Арне Слот ўртасидаги жанжалдан сўнг вазият барқарорлашмаса, Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузди.
"Caught Offside" маълумотларига кўра, "қизиллар" раҳбарияти 23 ёшли ПСЖ вингери Брэдли Барколя 33 ёшли Салоҳнинг ўрнини босувчи асосий номзод сифатида белгилаб олинди.
ПСЖ Барколяни қўйиб юборишни истамаяпти, аммо агар футболчи "Ливерпул"га ўтишга қарор қилса, Париж клуби эътироз билдириши эҳтимолдан йироқ.

Франциялик вингер 2023 йилда "Лион"дан ПСЖга 45 миллион евро эвазига қўшилди. У бу мавсум парижликлар сафида 19 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 3 та голли узатма берган.
Барколянинг француз гигантлари билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади ва Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Фикрлар