Барколя ПСЖ билан шартномасини узайтирмайди ва ёзда трансферни кўриб чиқишга тайёр. Вингер — "Ливерпул"нинг устувор мақсади

26 июл 2026, 17:34
Брэдли Барколя "Пари Сен-Жермен" билан янги шартнома имзоламайди — бу қарор тасдиқланди, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Вингер ёзда трансфер масаласини кўриб чиқишга тайёр ва янги шартнома тузмайди. 

23 ёшли футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган. 

Романонинг таъкидлашича, француз "Ливерпул"нинг устувор номзоди бўлиб қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano