Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи

Sherzod Nurmatov
24 июл 2026, 14:55
Юрген Клопп 2 йиллик танаффусдан сўнг мураббийлик фаолиятига қайтмоқда.

У Германия терма жамоаси постида Юлиан Нагельсманннинг ўрнини эгаллайди.

Клопп 2023/24 йилги мавсум якунида “Ливерпул”ни тарк этганди. Ўшандан бери ҳеч қайси жамоани бошқармади.

2025 йил 1 январдан бошлаб германиялик мутахассис “Red Bull” компаниясида футбол йўналишининг глобал раҳбари сифатида ишлаб келаётганди. У ушбу спорт империяси таркибига кирувчи барча клубларни назорат қилди.

“Ливерпуль” ва Дортмунднинг “Боруссия” клублари собиқ устози жамоани Евро-2028 ва ЖЧ-2030 мусобақаларига тайёрлайди.

1.jpg

Юрген Клопп расман 15 августдан ўз вазифасини бажаришга киришади.

Унинг мураббийлар штабидан Петер Кравиц, Пепейн Лейндерс ва Свен Бендер ўрин олади.

Dастлабки икки мутахассис Юрген Клопп билан “Ливерпул”да, Петер Кравиц “Майнц” ва Дортмунднинг “Боруссия”сида ҳам бирга ишлаган. Свен Бендер эса унинг қўл остида “Боруссия”да тўп тепган.

Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги дебютини 24 сентябрь куни ўтказади. Шу куни “Бундестим” Миллатлар Лигаси-2026/27 турнири “А” Лигаси гуруҳ босқичи 1-турида Нидерландияга қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: dfb.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›