

Бу ҳақда inews хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар 28 ёшли футболчи учун курашда "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"ни ортда қолдирди.
Жорий мавсумда "Борнмут" ҳимоячиси барча турнирларда 33 ўйин ўтказиб, 4 та голли узатма берди. Ўйинчи билан шартнома 2026 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион евро.
Аргентина миллий жамоасида Сенеси 3 ўйин ўтказган.



