"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Alisher Ostonov
3 янв 2026
Мерсисайдликлар Эквадор терма жамоасининг 21 ёшли марказий ҳимоячиси Хоэль Ордоньес билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.

Футболчининг трансфер нархи 49,3 млн еврога баҳоланмоқда.

Ордоньес 2022 йилда Эквадорнинг "Индепендьенте дель Валье" клубидан Бельгиянинг "Брюгге" жамоасига ўтганди. Манбаларнинг таъкидлашича, футболчига "Челси" даъвогарлик қилган, аммо “аристократлар” режадан воз кечган.

Жорий мавсумда Ордоньес клуб сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: mirror.co.uk