"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар
11 авг 23:05
Янгиликлар
"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар
"Ливерпуль" раҳбарлари ушбу ёзги трансфер ойнасида ирландиялик ҳимоячи Натан Коллинзни сотиб олиш борасида "Брентфорд" билан келишувга эришмоқчи.
"Football Insider" хабарига кўра, Англиянинг амалдаги чемпиони яқин вақт ичида марказий ҳимоясини кучайтирмоқчи. "Қизиллар" 24 ёшли ирландиялик футболчи билан шартнома имзолаши мумкин, унинг трансфер қиймати мутахассислар томонидан 28 миллион еврога баҳоланмоқда.
Қайд этиш жоизки, "Брентфорд" хўжайинлари жамоа етакчиларидан бирини қўйиб юборишни истамаяпти. Коллинзнинг "асаларилар" билан амалдаги битими 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Натан Коллинз ўтган мавсум "Брентфорд" сафида 38 ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар