

Аввалроқ битим суммаси 11 миллион еврони ташкил этгани хабар қилинганди. "Барселона" ва "Монако" Ансу Фатининг тўлиқ трансфери бўйича келишувга эришди", — дея маълум қилди каталонияликлар клуби матбуот хизмати. Ўтган мавсумда 23 ёшли футболчи "Монако"да ижара асосида ўйнаган. У Лига 1да 25 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган. "Ўтган ёз "Барселона"дан ижара асосида князлик клубига ўтган испаниялик ҳужумчи энди расман "Монако" футболчисига айланди. Томонлар тўрт мавсумга — 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзоладилар. Хуш келибсан, Ансу!" — дейилади "Монако" баёнотида.


