"Барселона" Хулиан Альварес учун 130 миллион евро тўлашга тайёр

Iskandarov Abdulaziz
30 июн 2026, 19:29
Каталониянинг "Барселона" клуби "Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Хулиан Альваресни трансфер қилиш борасида жиддий қадам ташламоқчи.

Инсайдерлик маълумотларига таяниб The Athletic нашрининг хабар беришича, “кўк-анорранглилар” аргентиналик форвард учун 130 миллион евро маблағ ажратишга тайёр.

Клубга яқин манбаларнинг таъкидлашича, каталонияликларда ушбу йирик келишувни амалга ошириш учун етарли молиявий ресурслар мавжуд. Футболчининг ўзи ҳам Мадрид клубини тарк этиб, янги чақирувларни қабул қилишга тайёр эканини билдирган.

Трансфер бўйича ҳал қилувчи музокаралар ва якуний қадамлар айни дамда давом этаётган ЖЧ-2026 баҳслари якунланганидан кейин қўйилиши кутилмоқда. Аргентиналик иқтидор эгаси “Барселона” раҳбарияти учун ёзги трансфер ойнасидаги энг асосий ва устувор мақсад бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›