

"Бундай шароитда ўйнаш жуда қийин эди. Агар бошқа рақиблар билан ўйинда савиядаги фарқ сезилган бўлса, Германия билан ўйинда бу янада яққолроқ намоён бўлди. Шогирдларимнинг фидойилиги ва ўз ишига содиқлигидан бахтиёрман, айниқса, улардан баъзилари қаттиқ жисмоний курашлар сабаб сафдан чиққанини инобатга олсак.
Эҳтимол, биз кейинги босқичдаёқ мусобақани тарк этармиз, аммо бу ўйин чинакам эпос эди ва бу йигитларда бўлган ўзгариш кучи шундадир. Рақибларимиз Европанинг энг яхши академияларида тарбияланиб улғайишган, биз эса қизил тупроқдан, ота-онаси фарзандлари учун кўп нарсани қурбон қиладиган оилалардан чиққанмиз. Улар каби тўрт карра жаҳон чемпионлари эришган тараққиёт даражасига бир кун келиб биз ҳам етишишни истардим.
Бу ҳаётимдаги энг буюк ғалаба. Унда қон, фидойилик ва ҳақиқий қаҳрамонлик қоришиб кетди. Ўйин тугаганидан сўнг майдонни узоқ вақт тарк эта олмадим – шу оннинг ҳар бир дақиқасини қалбимга муҳрлашни истадим", — деди Альфаро.



