

ЖЧ, L гуруҳи, 1-тур
Англия — Хорватия 2:2
Голлар: 12 - Харри Кейн, 36 - Мартин Батурина, 42 - Харри Кейн, 45+5 - Петар Муса
Англия: 1. Жордан Пикфорд, 24. Рис Жеймс, 5. Жон Стоунз, 2. Эзри Конса, 3. Нико О'Райли, 8. Эллиот Андерсон, 4. Деклан Райс, 10. Жуд Беллингем, 20. Чуквунонсо Мадуэке, 18. Энтони Гордон, 9. Харри Кейн.
Захира: 13. Дин Хендерсон, 23. Жеймс Траффорд, 6. Марк-Израэль Гехи, 15. Даниэль Бёрн, 25. Жед-Хотеп Спенс, 26. Жарелл Куанса, 14. Жордан Хендерсон, 16. Кобби Майну, 17. Морган Рожерс, 21. Эберечи Эзе, 7. Букайо Сака, 11. Маркус Рашфорд, 19. Олли Уоткинс, 22. Айван Тони.
Хорватия: 1. Доминик Ливакович, 6. Йосип Шутало, 22. Лука Вушкович, 4. Йошко Гвардиол, 2. Йосип Станишич, 10. Лука Модрич, 14. Иван Перишич, 17. Петар Сучич, 16. Мартин Батурина, 15. Марио Пашалич, 26. Петар Муса.
Захира: 12. Ивор Пандур, 23. Доминик Котарски, 3. Марин Понграчич, 5. Дуе Чалета-Цар, 25. Мартин Эрлич, 18. Кристиян Якич, 7. Никола Моро, 8. Матео Ковачич, 13. Никола Влашич, 19. Тони Фрук, 21. Лука Сучич, 9. Андрей Крамарич, 24. Марко Пашалич, 11. Анте Будимир, 20. Игор Матанович.
🕘 45+6. Худди шу темпда биринчи бўлим якунланди.
⚽️ 45+5. ГОЛ! Петар Муса ҳисобни тенглаштирди! Ҳужумчи ўзига келиб тушган тўпни дарвозага йўллади ва гол урди!
45+4. Пашаличнинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
45+1. Жеймснинг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвозагача бормади.
45. Дастлабки бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
43. Биринчи бўлим анчагина қизиқалри тус олди, учта гол кўрдик, мазмунли ўйин.

⚽️ 42. ГОЛ! Кейндан дубль! Бурчакдан узатилган тўпни Харри дарвозага йўллади ва бу голга айланди!
41. Англия яна ташаббусни ўзига олмоқда.
37. Буёғига англияликлар қандай реакция кўрсатишади, кузатамиз!

⚽️ 36. ГОЛ! Батурина ҳисобни тенглаштирди! Мартин жарима майдончаси ташқарисида ўзига келиб тушган тўпга зарба берди ва гол урди!
31. Мадуэкенинг узатмасига Жуд зарба беролмай қолди…
30. Тўп назорати бўйича устунлик хорватияликларга ўтди.
23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
21. Беллингем катта тезликда олдинга юриш қилиб, бир неча футболчидан ўтганди, аммо якунда тўпни рақибларига олдириб қўйди.
16. Мадуэке ўнгдан жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, бироқ ўхшамади.
13. Тезкор гол кўрдик, десак ҳам бўлади. Буёғига Хорватия нима қилади, кўрамиз.

⚽️ 12. ГОЛ! Кейн пенальтидан ҳисобни очди! Иккинчи уриниш муваффақиятли бўлди!
11. Ҳа! Пенальти қайтадан амалга оширилади!
11. Стоп, ҳолат ВАРда кўрилмоқда. Ливакович тўпга чиқишда қоидани бузган бўлиши мумкин.
10. Ливакович!!! Кейннинг пенальтидан берган зарбасини Хорватия посбони қайтарди!
9. Пенальти, Хорватия дарвозаси томон! Модрич Мадуэкега нисбатан қўполлик ишлатди.
8. Кейннинг зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
3. Бурчакдан узатилган тўпни Шутало дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ кетди.
🕛 1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни L гуруҳи 1-туридан ўрин олган Англия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



