Нурмуҳаммад Абдуғаниев: "Терма жамоада "Нефтчи"дан чақирилган ёлғиз футболчи бўлишимни кутмагандим"

Iskandarov Abdulaziz
30 сен 2026, 06:59
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия билан ўртоқлик учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоанинг кечаги машғулотлари қизғин руҳда ўтди ва якунда терма жамоага илк бор чақирилган "Нефтчи" ҳимоячиси Нурмуҳаммад Абдуғаниев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Терма жамоага чақирилганимдан хурсандман. 19 ёшимда бу ҳиссиётлар ажойиб, ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилмоқдаман. Имконият берилса, яхши ўйнашга бор кучимни бераман. Албатта, олдимда Абдуқодир Ҳусанов ва Аббос Файзуллаевлар ёшларга ёрдам беришмоқда. Шу боис жамоага киришиб кетиш қийин кечмади. Терма жамоада муҳит ажойиб, ёшлар ва катталар бир-бири билан аҳил", — дейди Нурмуҳаммад Абдуғаниев.

— "Нефтчи"дан фақат сиз чақирилдингиз. Ваҳоланки, ярим жамоа термага лойиқ эди. Бу сиз учун қанчалик кутилмаган бўлди?

— Албатта, кўпчилик чақирилишини кутгандим. "Нефтчи" — чемпион жамоа, ҳозирда биринчи ўринда бормоқда. Фақат битта ўзим чақирилишимни кутмагандим.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›