Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Анже"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

26 апр 2026, 00:11
Лига 1 31-тур доирасидаги "Анже" — ПСЖ ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар ушбу ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Ли Кан Ин 7-дақиқада ҳисобни очди. Сенни Маюлу 39-дақиқада устунликни оширди. 52-дақиқада Лукас Бералдо ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ўйиннинг 74-дақиқасида Гонсалу Рамуш иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

ПСЖ Лига 1 да 30 ўйиндан сўнг 69 очко жамғарган ҳолда жадвалда пешқадамлик қилмоқда, “Анже” эса 31 ўйиндан сўнг 34 очко тўплаб, ўн учинчи ўринда жойлашган.



Манба: championat.asia