

Кеча тунда Саксония клуби кузатув кенгаши раиси Оливер Минцлафф ўйин давомида 21,41 километр масофани босиб ўтди.
Телекамералар 50 ёшли мутахассисни бевосита мураббийлар ўриндиғи ортида жойлашган югуриш йўлакчасида югурган ҳолда ўйинни томоша қилаётганини кадрга муҳрлади.
Унинг бу ҳаракатлари нафақат жисмоний жиҳатдан кучли натижа, балки хайрия йўлида ҳам муваффақиятли якунланди – орқа мия касалликларини тадқиқ қилиш фондига 100 000 евродан ортиқ маблағ тўпланди.

Мазкур хайрия акциясига клуб бошқарувчи директорлари – Татяна Ҳенни, Иоганн Пленге, Флориан Хопп ва Марсель Шефердан ташқари, бошқа таниқли шахслар ҳам ўз ҳиссасини қўшишди.
Хусусан, Юрген Клопп, Флориан Шольц ва Марио Гомес, шунингдек, кўплаб бизнес ҳамкорлар Минцлафф босиб ўтган ҳар бир километр учун хайрия маблағлари ўтказиб беришди.



