Левандовски - Хамес Родригесга: "ЖЧ-2018даги голларимни эслаб қоласан деб умид қиламан"
02 дек 2017 10:41
Янгиликлар
Левандовски - Хамес Родригесга: "ЖЧ-2018даги голларимни эслаб қоласан деб умид қиламан"
Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ЖЧ-2018га қуръа ташланганидан сўнг, "Бавария"даги жамоадоши Хамес Родригесга "твиттер" орқали мурожаат қилди.
Бу икки футболчи тўп тепадиган Польша ва Колумбия терма жамоалари "H" гуруҳидан жой олишди.
"Салам, Хамес Родригес. Сенинг сўнгги жаҳон чемпионатидаги ажойиб голларинг ёдимда. Россиядаги ЖЧ-2018да менинг голларимни эслаб қоласан деб умид қиламан" - деб ёзади Левандовски "Твиттер"да.
Польша ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 24 июнь куни Қозонда бўлиб ўтади.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар