
Азиз Ҳайдаров ҳам, Игорь Сергеев ҳам учрашувни бошланғич таркибда ўтказишди. Ҳайдаров майдонда 90 дақиқа тўп сурган бўлса, Сергеев биринчи бўлим якунига етиши билан алмаштирилди. Унинг ўрнида бразилиялик Аилтон Алмейда ҳаракат қилди.
Учрашув тақдири биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал қилиб қўйилганди. 67-дақиқага келиб ажманликлар майдонда бир киши кам ҳаракат қилган бўлса-да, “Ал-Дафра” вазиятни ўнглай олмади. Томонларнинг биринчи давра ўйинида ҳисоб очилмаган, Ҳайдаров ўша беллашувда ҳам 90 дақиқа тўп сурганди.
Бугун — 2 март куни Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган “Шаржа” сафарда “Эмирейтес” клубига қарши саф тортади. Эҳтимолий 3 очко билан шаржаликлар “Ал-Жазира”га очколар сони бўйича етиб олишади.

Championat.asia статистикаси
Ҳайдаров ҳамда Шукуровнинг Амирликлардаги мақсади тушунарли. Игорь Сергеев кўринишидан келажаги ҳақида жиддийроқ ўйлаб кўриши керак. 