Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 16-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди

Khoja
8 мар 2026, 06:32
Ироқ чемпионатида 21-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳамюртларимиз Шерзод Темиров ва Марлен Чобанов тўп тепадиган "Арбил" "Ал Карма" меҳмони бўлди. Қизиқарли ўтган беллашувда "Арбил" рақибини 3:2 ҳисобида енгди. Темиров 35-дақиқада жамоасининг ўйиндаги биринчи голига муаллифлик қилган бўлса, Чобанов эса ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. Ўзбекистонлик ҳужумчининг Ироқ чемпионатидаги голлари сони 16 тага етди ва тўпурарлар пойгасида етакчиликни сақлаб қолди.



KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia