Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради
12 дек 2024 18:20
Янгиликлар
Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради
Бу маълумотни Тошкентнинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.
"Лазизбек Мирзаев футболдаги илк қадамларини "Локомотив" футбол мактабида Сайдулло Турсунов қўл остида йўлга қўйган бўлиб, ўз ёш тоифасида Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади.
Унинг Ўзбекистон U-17 терма жамоасида сардор сифатида ҳаракат қилиши ҳам бежиз эмас. Биз Лазизбек Мирзаевга миннатдорчилик билдирган ҳолда Испаниядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз", - дейилади "Локомотив" хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "Леганес" Ла Лига жорий мавсум 16-туридан кейин 15 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Лазизбек Мирзаев "Одил Аҳмедов" академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Шундай қилиб, "Одил Аҳмедов" академиясида таҳсил олган футболчи биринчи марта хориж клубига трансфер қилинди.
Лазизбек билан эксклюзив видео-интервьюни мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар