

Шешко сентябрь ойида болдиридаги эски жароҳатини қайталаб олиб, сафдан чиққанди. 23 ёшли словениялик футболчи АПЛ жорий мавсумида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.
Манба берган хабарга кўра, МЮ тиббий штаби форварднинг майдонга қайтишини жадаллаштирмасликни ва тўлиқ соғайишини кутишни тавсия қилган.
"Манчестер Юнайтед" Англия чемпионатининг 8 туридан сўнг 7 очко тўплаган ҳолда жадвалда 16-ўринни эгаллаб турибди.



